Ноқонуний тарзда валюта айирбошлаш билан шуғилланганлар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ш.жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Х.С.га 44,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра «Департаментнинг Денов туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.М. ва С.М. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 37,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 3045 АҚШ доллари, 41 минг россия рубли ашёвий далил сифатида олинган».
Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. жами 2 800 АҚШ долларини фуқаро А.Д.га 35,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар