Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими, ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.И жами 5 300 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 66,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида жами 18 175 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Фарғона вилоят прокуратураси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Д. ва Э.Х. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Ш.Х.га 44,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
«Департаментнинг Хива шаҳри ва Янгиариқ тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.М. ва Р.П. бошқа бир фуқародан 3 500 АҚШ долларини 43,8 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар