«Вазир ўринбосарининг иккинчи хотини» жаримага тортилди

Источник: UzReport

Тошкентда Мадина Э. ЙТХ инспекторига ҳужжатларини тақдим этишдан бош тортган, унинг укаси эса хизмат ходимларига таҳдид қилиб, ўзини тажовузкор тута бошлаган. “Мен замминистрнинг иккинчи хотиниман, ҳозир унга қўнғироқ қиламан, сизларга кўрсатиб қўяди”, – деган ЙПХ ходимларига аёл. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу воқеага изоҳ берди.

– ҳайдовчи транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги шувоҳномадан бошқа ҳеч қандай зарур ҳужжатларни тақдим этмаган;

– ҳайдовчи Мадина Э. (1996 йилда туғилган) ва унинг укаси – Умид Э. (1999 йилда туғилган) туман ички ишлар бўлимига етказилган;

– транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

Суд ушбу фуқароларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) содир этганликда айбдор деб топди. Уларга 0,5 БҲМ, яъни 122 500 сўм миқдорида жарима тайинланди.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисмига мувофиқ (транспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларида кўзда тутилган ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар томонидан бошқарилиши) ҳайдовчи Мадина Э. 5 БҲМ га (1,2 млн сўм) суммага жаримага тортилган.

Текширув давомида Мадина Э. ҳеч қайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқ экани аниқланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.