,

Венгрия президенти истеъфога чиққанини эълон қилди

Фото: euronews

Венгрия президенти Каталин Новак истеъфога чиққанини эълон қилди. Давлат раҳбари ўз қарорини мамлакатда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланиб, судланган эркакни авф этгани учун норозилик кучайгани билан изоҳлади.

Бу қарор узоқ йиллик консерватив ҳукумат атрофида мисли кўрилмаган сиёсий можарога сабаб бўлганди.

46 ёшли Новак шанба куни телевидение орқали 2022 йил май ойидан бери эгаллаб турган лавозимини тарк этишини эълон қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.