Veolia Energy компанияси Тошкентда 230 та ихчам рециркуляция насосларини ўрнатишни бошлади

Источник: Veolia

Veolia Energy Tashkent  компанияси томонидан 230 дона ихчам рециркуляция насослари харид қилинди, улар тез орада муаммоли ҳудудларга ўрнатилади. Насослар иссиқлик ва иссиқ сув таъминотини яхшилайди, дея таъкидлайди компания.

Мавжуд 230 насос ўрнатилганидан сўнг компания навбатдаги ускуналар партиясини харид қилишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Veolia Energy Tashkent МЧЖ ЧЭК томонидан Янгиҳаёт тумани «Дўстлик-1» массивида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилди. Корхона мутахассислари томонидан еттита кўп қаватли уйга рециркуляция насослари ўрнатилди.

“Ушбу ечим босимни ошириш ва иссиқ сув айланишини оптималлаштириш, натижада тураржой биноларини иситишни яхшилаш имконини берди. Насослар иссиқлик таъминотининг умумий мувозанатини сақлашда ўз самарадорлигини кўрсатди”.

Ўрнатиладиган жойлар Termis Engineering дастури ёрдамида танланди. Ушбу илғор кўп функцияли платформа дунёнинг 500 дан ортиқ шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти компаниялари томонидан қўлланилади.

Termis Engineering дастури Тошкент шаҳрининг иссиқлик тармоқлари рақамлаштирилганидан сўнг шаҳарнинг қўшимча ускуналар ўрнатиш зарур бўлган энг заиф ҳудудларини аниқлади.

Айни пайтда Чилонзор туманидаги учта 12 қаватли уйга рециркуляция насослари ўрнатилмоқда. Яшнобод туманидаги тўртта кўп қаватли уйга ҳам худди шундай насослар ўрнатилди.

Ушбу ёрдамчи қурилманинг ўрнатилиши амалдаги тарифларга таъсир қилмайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.