Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқлик таъминоти хизматлари учун қандай тўлаш кераклиги ҳақида маълум қилади

Источник: Steve Johnson

Иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун ҳақ тўлаш бўйича мунтазам равишда юзага келаётган саволлар фонида «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК (Veolia) вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган ва биллинг тизими ва истеъмолчиларнинг шахсий кабинетининг жорий ҳолати ҳақида маълумот берган.

Тўлов тизими нотўғри ишлашининг сабаби

«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК 2022 йил 1 июлда Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти тизими бошқарувига кирган бўлишига қарамай,  биллинг тизими учун кириш даражалари ва рухсатномаларни фақат 2022 йил октябр ойида олган. Шу пайтдан бошлаб компания мутахассислари ҳисоб-китоб тизими ва шахсий кабинетларни қайта созлаш бўйича тўлиқ ишларни бошлаган.

Истеъмолчилардан тўловларни қабул қилиш учун Veolia биллинг тизими 2022 йил 1 декабрдан ишга туширилган. Бу истеъмолчи тўловлари ўша кундан бошлаб Veoliaга онлайн тарзда ўта бошлаганини англатади.

«Биллинг тизими доимий равишда такомиллаштирилиб, сизга қулайлик яратиш мақсадида янги имкониятлар билан тўлдирилиб боради. Бу вақт талаб қиладиган мураккаб жараён. Созлаш жараёнини бир неча хафта ичида якунлашни режалаштирмоқдамиз ва тушунишингизга умид қиламиз», – дейилади хабарда.

Иситиш ва иссиқ сув учун онлайн режимида қандай тўлаш керак

Ҳозирги кунда аҳолини иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш хизматлари «Тошиссиққуввати» ДУК эмас, балки «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан амалга оширилмоқда.

Тўловни амалга ошириш учун истеъмолчилар Veolia логотипи мавжуд бўлган қуйидаги тўлов хизматларидан фойдаланишлари мумкин:

❖   PAYNET

❖   PAYME

❖   CLICK

❖   UPAY

Агар сиз тўлов тизимида иккита вариантни кўрсангиз (масалан, «Тошиссиққуввати» ДУК ва «Veolia»), у ҳолда Veolia орқали тўловни амалга оширишингиз керак.

Агар истеъмолчилар «Тошиссиққуввати» ДУК орқали тўловни амалга оширган бўлса, бу тўлов Veolia тизимидаги истеъмолчи балансида нотўғри кўрсатилиши ёки кеч кўрсатилиши мумкин. Ҳисоб-китобларни қайта созлаш тугалланганидан сўнг, тўлов тўғри кўрсатилади. Истеъмолчи томонидан қўшимча ҳаракатлар талаб қилинмайди.

Шу сабабли, компания истеъмолчиларга Veolia логотипи акс эттирилган онлайн-хизматлар орқали тўловларни амалга оширишни қатъий тавсия қилади.

«Тошиссиққуввати» ДУК шахсий кабинетидан олдиндан тўлов/қарзни аввалгидек кўриш мумкинми?

«Тошиссиққуввати» ДУК шахсий кабинети орқали мавжуд бўлган маълумотлар 2022 йил 1 июлгача долзарб ҳисобланади.

«Veolia шахсий кабинетни созлаш тугаллангач, биз сизларга алоҳида хабар берамиз. Сиз амалга оширилган тўловларни, шахсий ҳисобингиздаги ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларни, қарз/олдиндан тўлов миқдорини тўлиқ кузатишингиз, шунингдек, бошқа операцияларни амалга оширишингиз мумкин бўлади».

Қарз/олдиндан тўлов суммасини қандай билиш мумкин?

Айни пайтда юқоридаги тўлов тизимларида тўлов/олдиндан тўлов миқдори кўрсатилган. Шунингдек, ушбу маълумотни «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК Иссиқлик тарқатиш бўлимларининг операторлари орқали олиш мумкин.

“Биз бу қулай вариант эканлигини тушунамиз ва сиздан ҳисоб-китоб тизими ва шахсий ҳисобни тўлиқ созлаш учун вақт беришингизни сўраймиз. Ишлар якунлангач, тўғри маълумотлар яна онлайн режимда мавжуд бўлади”.

Агар суммани билмасам, иситиш учун қандай тўлаш керак?

Вақтинчалик чора сифатида 2021 йилда тўланган суммани худди шу давр учун тўлашни таклиф қиламиз. Чунки тарифлар оширилмаган ва бу тўғри ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022йил 29декабрдаги қарорига асосан, ҳамда АИС-Нотариус тизимининг тўғри ишлаши тиклангунга қадар истеъмолчилар нотариал хизматлар учун иссиқлик таъминоти хизматларидан қарздорликлари йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни қоғоз шаклида 2023йил 1 февралгача туман бошқармаларимизга мурожаат қилиш орқали олишлари мумкин. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.