Veolia Energy Tashkent компанияси маҳалий қозонхоналар фаолияти учун дизель генераторларини харид қилмоқда

Дизельные генераторы для локальных котельных Veolia Energy Tashkent

Ижтимоий тармоқларда электр ва газ билан боғлиқ мавжуд вазиятлар Veolia Energy Tashkent компанияси билан ҳам боғлиқ деган фикрлар пайдо бўлмоқда. Компания электр энергияси ва газ таъминотига алоқаси йўқлигини таъкидлайди.

Компания 90% ҳолларда бошқа корхоналар (“Тошкент иссиқлик маркази” ДУК ва “Тошкент иссиқлик электр маркази” АЖ) томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергиясини қабул қилади ва уни турар-жой биноларига етказиб беради.

«Шунингдек, бошқа корхоналар сингари биз ҳам шаҳардаги умумий иссиқлик энергиясининг атиги 10%ни ишлаб чиқарадиган махаллий қозонхоналарнинг ишлаши учун зарур бўлган газ ва электр энергияси таъминотига қараммиз».

Ҳозирда узоқ давом этаётган совуқ об-ҳаво шароити муносабати билан Veolia Energy Tashkent компанияси муаммоли худудларда турли қувватдаги дизел генераторларини харид қилиб, ўрнатмоқда. Улар электр таминотидаги узилишлар вақтида махаллий қозонхоналаримиз ишлашини таъминлаши кўзда тутилган.

Компания бошқарувчи компаниялар уй ичидаги иситиш тизимларини тайёрлашга масъул эканлигини ва шу нуқтаи назардан, турар-жой биноларининг ертўлаларида бир лахзалик ва рухсатсиз оқизишларнинг олдини олиш бўйича ишларни амалга оширишини эслатади.

«Биз иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар иссиқ сувни етарли даражада етказиб беришини таъминлаш учун харакат қилмоқдамиз, лекин об-ҳаво шароити ва газ билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли улар ҳар доим ҳам биз томондан белгиланган ҳарорат меъёрларига риоя қила олмайдилар».

Компания иситиш ва иссиқ сув таъминоти сифати учун ўзидан жавобгарликни соқит қилмаган.

«Тошкент шаҳар марказлаштирилган иссиқлик таъминоти бошқарувига бор йўғи 6 ой олдин киргандик ва ушбу 6 ой ичида биз иссиқлик трассаларида 2000дан ортиқ носозликларни бартараф этдик, бироқ инфратузилманинг ҳозирги ҳолати кўпроқ модернизация қилишни талаб қилмоқда. Агар биз иситишаро мавсумда бу носозликларни бартараф этмаганимизда, бу каби инқироз шароитида оқибатлар янада жиддийроқ бўлиши мумкин эди. Иситиш тизимларининг ҳолатини яхшилаш бўйича ишлар келгуси йилларда ҳам давом эттирилади».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.