Волонтёрларнинг фаолияти давлат бюджети ҳисобидан рағбатлантирилиши мумкин

Источник: Ассоциация волонтеров Узбекистана

Ўзбекистонда волотёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларни рўйхатга олишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича лойиҳанинг жамоатчилик орасида муҳокамаси бошланди. Агар ҳужжат тасдиқланса, Ёшлар ишлари бўйича агентлик Ўзбекистон ёшлар портали базасида махсус платформани ишга туширади, деб ёзади “Спутник” нашри.

Лойиҳа муаллифларининг фикрича, ушбу қарор волонтёрлар ва ижтимоий тадбирлар, лойиҳалар ва акциялар ташкилотчиларининг ҳисобини юритиш имконини беради. Кўнгиллилар уларда қатнашиш учун ушбу платформада рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади. Шу ернинг ўзида уларнинг лойиҳалар ва акцияларда қатнашиш даври ҳам қайд этилади.

Бунда Ягона меҳнат миллий тизими ва волонтёрлар платформаси иш берувчилар ўз ходимларининг тажрибаси ва волонтёрлик кўникмалари ҳақида хабардор бўлиши учун ўзаро интеграциялаштирилади. Ушбу вазифани Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўз зиммасига олмоқда.

Давлат органлари ҳузуридаги волонтёрлик гуруҳларининг энг фаол аъзолари бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан рағбатлантирилади. Бунда уларнинг ижтимоий тадбирлар, лойиҳалар ва акцияларни амалга ошириш бўйича ташаббуслари давлат бюджетидан молиялаштирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.