Вояга этмаган қизларнинг шаҳвоний суратларини АҚШга олиб кирган ўзбекистонлик эркак 19 йилга қамалди

Фото: uznews

АҚШда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини мамлакатга олиб кирган ўзбекистонлик эркак 19 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Суд ҳужжатларига кўра, Нуриев 2022 йил январь ойида АҚШнинг Флорида штатининг Орландо шаҳридан Тошкентга жўнаб кетган. Шу йили февралда АҚШга қайтган. Нуриев Қўшма Штатларга қайтганидан сўнг, АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати (CBP) унинг телефонини текширган. Ундан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирлари топилган.

«Кейинги суд-тиббий экспертиза текшируви натижасида аниқланишича, Нуриев хорижда бўлганида, у интернетда ўзини 12 ёшли бола сифатида кўрсатиб, вояга етмаган қизларни шаҳвоний суратлар олишга, унга юборишга ундаган», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Нуриев 2023 йил 26 сентябрда ўз айбига иқрор бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.