8-14 апрель кунлари Ўзбекистонда “Хон атлас” ҳафталиги ўтказилади

Фото: top star tour

8-14 апрель кунлари мамлакатда “Хон атлас” ҳафталиги ўтказилади, деб хабар бермоқда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган вазифаларни энг қуйи тизим – маҳалладан бошлаш мақсадида Тошкент вилояти Янгийўл туманининг “Қирсадақ” маҳалласи намунавий иш ташкил этиш учун танлаб олинган.

«Ҳозирги кунда Сенат Раиси раҳбарлигида “Қирсадақ” маҳалласида уйма-уй юриш орқали янги бизнес ғояларига эга хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш, лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашилмоқда», – дейилади хабарда.

Айни вақтда “Қирсадақ” маҳалласи тажрибаси барча ҳудудларга жорий этилмоқда ва 2024-2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.