Хоразмда 81 туп дарахт ноқонуний кесилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қимматли ва кам қимматли дарахтларни кесилиши ҳамда шикастлантирилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда, деб ёзяпти Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати.
«Унга кўра, Хоразм вилояти, Гурлан туманида жойлашган «Х.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Х. томонидан 81 туп табиий ҳолда ўсувчи, биологик соғлом туронғил дарахтлари ноқонуний кесилганлиги аниқланиб, табиятга 618,1 млн. сўмлик зарар этказилган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан «Х.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Х га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар