Хоразмда каналда чўкаётган фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди
Бугун тахминан соат 13:00 ларда Миллий гвардия Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари Урганч шаҳрида жойлашган “Авеста” истироҳат боғида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат олиб бораётган вақтларида шу ерда оқиб ўтадиган Шовот каналида чўкаётган аёлни кўриб қолишган.
«Ходимлар зудлик билан фуқарони сувдан олиб чиқишди ва тез ёрдам келгунига қадар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда шифокорлар аёлнинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда ва у билан психологлар ишламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар