Аэропортда совуқ қурол олиб киришга урунган шахс тўхтатиб қолинди

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Хоразм вилоятига “Москва-Урганч” йўналишида учиб келган фуқаро Ф.К белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтқазилганида жами қиймати 7.5 млн сўмлик, 1 дона элетрошок қурилмаси ҳамда 16 дона турли ҳил тиғли совуқ қурол ва пичоқларни ноқонуний равишда олиб кираётганлиги аниқланган.

Бугунги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга кўра, республика ҳудудида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган нормаларга мувофиқ бўлмаган чиқиш параметрларига эга бўлган электрошок қурилмаларининг, учқун чиқаргичларнинг ва бошқа қурилмалар ҳамда тиғининг ёки кескичининг (дамининг) узунлиги 90 миллиметрдан ортиқ бўлган, тугмаси ёки пишанги босилганда сопидан автоматик равишда чиқариладиган ва маҳкамланадиган ёҳуд оғирлик кучи ёки тезкор ҳаракат ҳисобига сурилиб чиқадиган ҳамда автоматик равишда ўрнашадиган тиғли совуқ қурол ва пичоқларнинг муомаласи таъқиқланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.