Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Фото: departament.uz

Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “К-Ў.” МЧЖга қарашли ўқув маркази ходими С.А. фуқаро Ш.Б.ни Корея давлатига боришда талаб этиладиган ишчи виза учун ўтказиладиган Корейс тили имтиҳонидан танишлари орқали ўтказиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.