Ўзбекистоннинг хориждаги илк божхона вакили тайинланди
Зафар Сангинов Ўзбекистоннинг Россиядаги божхона вакили лавозимига тайинланди.
У мамлакатнинг хориждаги илк божхона вакили сифатида иш бошлади.
Божхона қўмитаси вакилининг Россияда иш бошлаши божхона хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва фаоллаштиришга хизмат қилади. Ўзбекистон билан Россия ўртасида товарлар ва транспорт воситалари эркин ўтишига тўсқинлик қиладиган сабабларни баҳолаш, аниқлаш ва жойида бартараф этиш имконини беради.
Улашиш:
Шарҳлар