Ўзбекистонга хорижий автомошиналарни сохта ҳужжатлар билан олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

Амалдаги тартибга кўра хорижий давлатдан рўйхатдан ўтган автомашиналарини ушбу давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистонга киришда уларни қайта олиб чиқиш мажбуриятномаси расмийлаштирилиб, Ўзбекистонда бўлиш муддати бир йилда 90 календар кун этиб белгиланади. Мазкур муддат тугагандан кейин эса Ўзбекистондан чиқиб кетмаган ҳар бир куни учун белгиланган тартибда жарима ундирилади.

Аммо, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда ушбу тартибни бузмоқчи бўлган 8 та ҳолат аниқланиб, унда қиймати 850 миллион сўмлик 8 дона “Opel” русумли енгил автомашиналарни ҳужжатлардан алдов йўли билан фойдаланиб Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб кирмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинган.

«Яна бир ҳолатда эса автотранспорт воситаси қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятномага асосан хорижий давлатдан рўйхатдан ўтган, Ўзбекистондан чиқиб кетиши муддатидан 317 кун ўтиб кетган “Shevrolet Optra” русумли енгил автомашина фуқаро О.Б.нинг хонадонида сақлаб келинаётгани аниқланди, – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Юқоридаги автомашиналар вақтинча сақловга олинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.