Ўзбекистондаги хорижий интернет-компанияларининг даромадлари ошиб бормоқда

Фото: elespanol.com

Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини тўлайдиган хорижий интернет-компаниялар сони 40 тадан 56 тага, даромадлари эса 635,1 млрд. сўмга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 348 млрд. сўм, яъни 1,8 баробар кўп, деб хабар бермоқда ЎзА.

Хабарга кўра, “Netflix, Meta, Google, Apple компаниялари Ўзбекистондаги даромадларини икки баробарга оширган ва натижада 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп солиқ тўлаган. Яъни 2023 йилда Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания 69,8 миллиард сўм солиқ тўлаган”.  

Деярли барча солиқ тушумлари 10 та аниқроғи Meta, Google, Apple, Netflix, Amazon, Booking, Xsolla, Zoom, Yandex, Adobe Systems компанияларидан тушган. 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.