67 475 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди

Фото: advice.uz

Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълумот берди.

Хабарга кўра, “сўнгги 5 йил ичида мамлакатда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 205 мингдан ошди ҳамда 2023 йилда 67 475 нафар  хотин-қизнинг бандлиги таъминланди”.

Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари томонидан ишсиз ва банд бўлмаган 102 799 нафар хотин-қиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган турли касбларга ўқитилган. 

Шундан 45 101 нафари ўзини-ўзи банд қилувчи шахс сифатида, 12 636 нафари эса тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган, 10 779 нафарига мавжуд бўш иш ўринларига жойлашишига кўмаклашилган. 

2023 йилда 279 мингдан зиёд тадбиркорлик лойиҳаларига 13 триллион сўмдан ортиқ кредит, қарийб 57 минг нафар хотин-қизга салкам 300 миллиард сўм субсидия ажратилган ва 200 мингга яқин аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган. 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.