Январь ойида қарийб 95 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган
Бир ойда 995 та истеъмолчи томонидан электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар беряпти.
«Жорий йилнинг январ ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” иштирокида Бош прокуратура ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 995 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Унга кўра 20 млн 486 минг кВт⋅соат электр энергияси ва 47 млн 387 минг метр куб табиий газ талон-тарож қилинган бўлиб, давлат манфаатларига жами 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилган», – дейилади хабарда.
Республиканинг барча ҳудудларида Инспекция томонидан 24 969 та профилактика тадбир ўтказилган. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 937 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
«Энергия самарадорлиги, авария ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан 14 та давлат корхона ва муассасасида назорат тадбирлари ўтказилди. Таъминотчи корхоналар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан 1 540 та объект ҳамда 2 565 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди», – дейилади.
Реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатиш юзасидан тадбиркорлик субъектларида тушунтириш ишлари олиб борилиб, 13 145 та истеъмолчига тегишли кўрсатмалар берилди.
Шарҳлар