Ҳокимлик томонидан олинган чойхонанинг компенсация пуллари тўлаб берилмаган
Сирдарё туман адлия бўлими томонидан фуқаро С.Ннинг хусусий мулки ҳисобланган Янгиер шаҳар деҳқон бозори ҳудудида жойлашган чойхона биноси 2017 – йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганли ҳамда шу вақтга қадар компенсация пуллари тўлаб берилмаганидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилган.
Аниқланишича, нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан С.Н Янгиер шаҳар деҳқон бозори ҳудудида жойлашган бинони сотиб олган ҳамда бино унинг номига давлат рўйхатига олинган. Шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан чойхона биноси давлат ва жамият эҳтиёжлари муносабати билан буздириш белгиланган. “Сирдарё баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖнинг ҳисоботига кўра, тўланадиган компенсация миқдорини аниқлаш учун баҳолаш объекти, яъни фуқаро С.Н.га тегишли бўлган чойхона биноси 164.725.057 сўмга баҳоланган. Бироқ, ушбу маблағ мулк эгасига тўлаб берилмаган.
Сирдарё туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилган ҳамда ушбу даъво аризаси қаноатлантирилиб, фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан С.Н фойдасига 164.725.057 сўм компенсация ҳамда давлат фойдасига 330.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шарҳлар