Ер участкалари бўйича фуқаролар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш мумкин бўляпти
Адлия вазирлиги: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилмоқда.
«Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди», – дейилади хабарда.
Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат этилади. Бунда:
– шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда ҳолда ўтказилади;
ижарага олувчи ерга ижара ҳуқуқини ўтказишдан олдин ундан камида 3 йил, 2021 йилгача ҳоким қарори билан олган бўлса, камида 5 йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши керак;
ижарага олувчи аукцион ёки танлов натижасига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлиши шарт;
юридик шахслар ўзларига тўғридан тўғри равишда ижарага берилган ер участкаларини ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йилдан кейин бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.
Шарҳлар