Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигига 30 йил / Anhor.uz репортажи
18 май куни Тошкент Ботаника боғида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган Фестивал бўлиб ўтди. Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим санаси муносабати билан ўтказилган кенг қамровли маданий-маърифий тадбирлар дастурида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан Хоним олиялари ҳамда уч мингдан ортиқ меҳмонлар иштирок этди. Anhor.uz форум жараёнларидан видеорепортаж тайёрлади.
Фестивалнинг марказий элементи йирик кўргазма бўлиб, унда Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар томонидан Ўзбекистонда томонидан молиялаштирилган 50 та лойиҳа намойиш этилди. Ушбу ноёб платформа савдо, бандлик, инсон ҳуқуқлари, таълим, малака ошириш, барқарор ривожланиш, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ташаббусларни намойиш этди.
Европа Иттифоқининг Глобал Дарвоза доирасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти соҳасидаги демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари тузилмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар ҳам қайд этилди.
Шарҳлар