“Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушган

Фото: ССВ

Шу йилнинг дастлабки 3 ойида “103” хизматига жами 686 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даврида 893 тани ташкил этган.

Таҳлилларга кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Бухоро вилоятида кузатилиб, бу рақам 137 тани ташкил этган. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри қайд этилган — 133 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 110 та, Андижон вилоятидан 58 та ва Фарғона вилоятидан 57 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — атига 1 та.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.