Ўзбекистонда апрель ойининг биринчи дам олиш кунлари ёмғир ёғиши мумкин
5-апрелдан 8-апрелгача Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Республиканинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ҳаво бироз булутли бўлади. Республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим туманларда ёғингарчилик кузатилмайди.
Кундузи 20-25 даража илиқ, кечаси эса 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши ва қор кўчкиси хавфи мавжуд, бироқ 7-8 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Улашиш:
Шарҳлар