“Ёшлар дафтари”даги ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турлари 30 тага етди

Фото: kun.uz

Жорий йилда “Ёшлар дафтари” орқали ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турлари 30 тага етказилди, деб хабар бермоқда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров.

  • Январь-март ойларида 9 452 та маҳаллада 8,3 миллион нафар “ёшлар баланси” шакллантирилиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти ва таклифларини амалга оширишга қаратилган “Ёшлар омбор китоби” ишлаб чиқилган.
  • Жорий йилда ёшлар етакчилари тавсияси билан 8563 нафар ёшга 34,1 млрд сўмлик ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатилган.
  • “Ёшлар баланси” асосида жорий йилда 814 минг нафар ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган.
  • Ушбу масалаларни амалга ошириш учун ҳар бир маҳалла кесимида “фуқаробай” “Ёшлар бандлиги дастурлари” ишлаб чиқилган.
  • Шу йил бошидан хорижий тил, замонавий касб ва «IT»га ўқитиш мақсадида ҳудудлардаги 100 та хусусий ўқув марказлари орқали 1 500 нафар ёшларнинг ўқиш харажатларини қоплаш учун 3,5 млрд сўм маблағ ажратилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.