ЙТҲда аёл ва унинг 2 нафар фарзанди вафот этди
Жорий йилнинг 27 март куни соат 15:40ларда Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани «Нилу» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-107 автомобиль йўлининг 21-километрида 1983 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган аёл фуқаро «Nexia-3» русумли автомобилда «Сангардак-Денов» йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб транспорт воситаси бетон тўсиққа урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси ортидан автомобилда ёнғин юзага келган.
Мазкур ЙТҲ ҳамда ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Шарҳлар