Юнусободлик шахс “Телеграм” орқали ўзганинг пулларини ўзлаштирди
Қарши шаҳрида яшовчи 33 ёшли И.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 12.150.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 27 ёшли Д.Х. содир этганлиги аниқланган.
Гумондор шахс сифатида тергов органларига жалб этилган Д.Х. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни ҳавола билан жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Х.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар