Ўз гўдагини калтаклаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Источник: соцсети

Бир аёл гўдакни ураётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди ва ушбу ҳолат жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев муносабат билдирди, деб ёзади Uznews нашри.

Ушбу ҳолат жорий йилнинг 14 июнь куни Пайариқ туманида содир бўлганлиги маълум бўлди. Туманнинг Бошқўрғон МФЙда яшаб келаётган 1988 йилда таваллуд топган, руҳий соғлом, турмуш ўртоғи билан яшаб келаётган аёл, 2020 йилда таваллуд топган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб борганда у ерда стресс ва асабий ҳолатда фарзандига нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.