Заҳарли кимёвий моддалар кўмилган махсус объектларнинг фаолияти тартибга солинди

Источник: business-vector.info

Ўзбекистон ҳукумати заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ва сақланадиган махсус объектлар фаолиятини тартибга солиш бўйича чораларни ишлаб чиқди, деб ёзади “Спутник” нашри.

Давлат экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик хизмат ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир нечта таклиф билан чиқди:

  • Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги “Фарҳод-5” заҳарли-кимёвий ва токсик моддалар омбори консервация қилинади;
  • Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Қоракамар массивидаги омборда сақланаётган заҳарли-кимёвий ва токсик моддалар Ғузор туманидаги махсус полигонга ўтказилади, кейин консервация қилинади.

Тошкент вилоят ҳокимлигига тегишли идоралар билан ҳамкорликда бир ой ичида Бўстонлиқ тумани Яккатут қўрғони ҳудудидаги мишяксимон чиқиндиларни кўмиш учун янги полигон бўйича асоланган таклифларни ҳамда ушбу чораларни амалга ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва ҳукуматга тақдим этиш топширилди.

Махсус объектларни консервация ва реконструкция қилиш, заҳарли чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилади. Махсус объектларни сақлаш бўйича жорий харажатлар Давлат экология қўмитаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, идора  махсус объектлар атрофида токсик моддалар тақсимланишини аниқлаш учун тупроқ ва ер ости сувларининг таркиби ҳар чоракда кимёвий таҳлилдан ўтказилади.

Бундан ташқари, заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларнинг ҳозирги кўмилган жойларини ҳисобга олган ҳолда барча махсус объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Давлат экология қўмитаси, ФВВ ва Санитария-эпидемиологик хизмат раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.