“Зарафшон” миллий боғида ёнғин содир бўлди
21 февраль куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган “Зарафшон” Миллий табиий боғида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бошқармасига таянган ҳолда хабар беради.
Ёнғинда 0,25 гектар майдондаги ўсимликлар, асосан буталар ёниб кетган.
Олов боғ ходимларининг кучи билан бартараф этилган. Воқеа ҳолатлари ўрганилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар