2,2 минг тонна зарарли газларнинг ҳавога тарқалишининг олди олинган
2023 йилда иссиқлик электр станциялари ва марказларида қуёш фотоэлектр станцияларининг умумий қуввати 16,2 МВт га етказилди, деб хабар бермоқда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов АОКАда ўтказилган брифингда.
Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг жорий этилиши орқали 2023 йилда 8 млн.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу эса ҳажмдаги электр энергияси 13 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Натижада 864 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинган ва 2,2 минг тонна зарарли газларнинг атроф-муҳитга ташланишининг олди олинган.
“Тизим корхоналарида умумий қуввати 26 минг Гкал бўлган 130 та қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиб, бунинг натижасида корхоналар ўз эҳтиёжи учун 841 минг Гкал иссиқлик энергияси ва 17 минг куб метр табиий газни иқтисод қилиш имкониятига эга бўлди”, – дейилади хабарда.
Белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши натижасида режада белгиланган 30,6 млрд. кВт.соат электр энергияси ўрнида, 31,4 млрд. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бунда режа кўрсаткичлари 102,6 фоизга бажарилган.
Шарҳлар