«Ўзавтойўлбелги» ДУКда 2,7 млрд сўмлик коррупция ҳолатлари аниқланди

Фото: УБДД / Иллюстрация

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Автомобиль йўллари қўмитаси таркибига кирувчи «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси фаолиятида коррупция ҳолатларини аниқлади, деб ёзади UzNews нашри ЎзАга таянган ҳолда.

“Маълум бўлишича, 2021-2022 йилларда «Ўзавтойўлбелги» масъул ходимлари бешта корхонадан ўз танишлари билан 9 миллиард 193 миллион сўмлик 21 шартнома тузиб, бозордагидан қимматроқ нархларда йўл белгиларини тайёрлаш ва бўяш маҳсулотларини харид қилган”, – дейилади хабарда.

2 миллиард 701 миллион сўм бюджет маблағлари танлон-тарож қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзавтойўлбелги» ДУК мансабдор шахслари ва бешта корхонага нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.