“Ўзбек миллатига ярашмайдиган” рақси учун қизларнинг ота-онаси жаримага тортилди

Источник: кадр из видео/соцсети

Интернетда таълим муассасаларидан бирида икки қиз бошқалар даврасида рақсга тушаётгани акс этган видео пайдо бўлди. Навоий вилояти оила ва аёллар бошқармаси видеога изоҳ берди, деб ёзади «Газета» нашри.

Унда айтилишича, видео 21 сентябрь куни Кармана туманидаги касб-ҳунар мактаби ўқувчилари репетиция қилаётган мажлислар залида олинган.

Бошқармада рақсни “ўзбек миллатига ярашмайдиган, ўзбек урф-одатларига тўғри келмайдиган” деб айтишмоқда.

“Ушбу ҳолат мутасадди раҳбарлар, шунингдек, вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилиниб, уларни тарбиялаш ва ўқитиш борасида қатъий чоралар белгиланди”, — дейилади хабарда.

Қизларнинг ота-оналари Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан, хусусан, вояга етмаган томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун жаримага тортилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.