Ўзбекистон 2050 йилга келиб кўмир, табиий газ ва нефть маҳсулотларидан ёнилғи сифатида фойдаланишни тўлиқ тўхтатади

Шерзод Ходжаев. Источник: УзА

2050 йилга келиб Ўзбекистон кўмир, табиий газ ва нефть маҳсулотларидан ёнилғи сифатида фойдаланишни тўлиқ тўхтатади. Бу ҳақда энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди, деб ёзади ЎзА.

Хўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон дунёнинг етакчи мамлакатлари томонидан қабул қилинган углеводород нейтраллиги дастурига қўшилган. Уларнинг орасида Япония, жанубий Корея, Хитой ва Европа Иттифоқи мамлакатлари бор. Углеводород нейтраллиги ёки “ташлашларнинг ноль даражаси” карбонат ангидрид гази эмиссияларининг ҳажмлари океанлар ва ўрмонлар томонидан ютиладиган ҳажмдан ошмаслигини билдиради.

Бу 2030 йилга бориб эришиладиган натижалардир. Бу дегани биз  ҳозирги кундаги анъанавий энергетика манбаларидан тўлиқ воз кечиб, қуёш ва шамол энергетикасига ўтишишимиз жуда қийин. Биринчи навбатда, ўсиб бораётган талабни тўйинтириш зарур. Шунга асосан 2030 йилга қадар  Президентимиз томонидан белгилаб берилган мақсадли кўрсаткичлар бор. Яъни, бу даврга қадар камида 5 минг мегаваттли шамол электр станциялари ва 7 минг мегаваттли қуёш электр станцияларини  ишга тушириш лозим.

2023 йилда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1 097 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро (Ғиждувон ва Пешку) ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1600 МВт бўлган 4 та шамол электр станцияси “яшил энергия” ишлаб чиқаришни бошлайди.

2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари ҳажми 4000 МВтга ва шамол электр станциялари ҳажми 4000 МВтга етказилади ҳамда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ташкил қилади. Бунинг натижасида йилига қарийб 3 миллиард метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 миллион хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Мамлакатимиз гидроэнергетика соҳасидаги ишлар ҳам сарҳисоб қилиниб,  2017-2021 йилларда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиб, 8 таси модернизация қилингани ва 244 МВт қўшимча қувват яратилгани қайд этилди.

2022–2026 йилларда Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Қашқадарё, Наманган ва Андижон вилоятларида 15 та янги гидроэлектр станцияси қурилади. Мавжуд 5 та ГЭСда модернизация ишлари амалга оширилади. Бундай чоралар йилига қўшимча 868 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларни барпо этишга пухта замин яратади. 2026 йилга бориб мамлакатимиз гидроэлектр станцияларининг умумий қуввати 2 920 МВтга етиши маълум қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.