Ўзбекистон аҳолиси 100 йилда 36 млнга ўсди

Фото: Халқ сўзи

2017 йил БМТ таҳлилчилари Ўзбекистон аҳолисининг 2030 йилда 36 712 миллион кишига етишини тахмин қилишган эди. Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 9 декабрь ҳолатига доимий аҳоли сони 36 миллиондан ошган. “БМТ” чилар 2050 йилда эса 40 950 миллион кишига етишини тахмин қилишмоқда. Маълумотларга кўра, 90-йиллар бошида бир аёлга 3,95 нафар бола тўғри келган. Бугунги кунда эса бир аёлга 2,24 нафар чақалоқ тўғри келмоқда. Туғиш коэффициенти тобора пасайиб бориб 1,79 нафаргача камайиши тахмин қилинмоқда.

Инфографика: Иқболжон Абдужабборов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.