Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлади

Представитель «Талибана» Забиулла Муджахид во время пресс-конференции в Кабуле. Фото: РИА Новости

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди, дея баёнот беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

«Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади. Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз», – дейилади баёнотда.

“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Хусусан, Муҳаммад Хасан Охунд бош вазир бўлди. Абдул Ғани Бародар бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади, ҳозир у толибларнинг сиёсий офисига раҳбарлик қилмоқда. “Толибон” ҳаракати асосчисининг ўғли Муҳаммад Ёқуб мудофаа вазири бўлди. Амир Хон Муттакий эса ташқи ишлар вазирлигининг раҳбари этиб тайинланди.

Толибларнинг таъкидлашича, ҳукумат муваққат ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.