Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Источник: пресс-служба Сурхандарьинской области

Бугун, 30 апрель куни, Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами поездини жўнатди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти маъмуриятининг матбуот хизмати хабар беради.

58 та вагондан иборат таркиб Термиздаги “Айритом” чегара ўтиш пункти орқали жўнатилди.

Инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими икки мамлакат расмийлари иштирокида ўтказилади.

ЎзА киритган аниқликка кўра, инсонпарварлик юки қуйидагиларни ўз ичига олган:

– 16 та вагонда 1000 тонна ун;

– 5 та вагонда гуруч;

– 1 вагонда 12 000 банка икра;

– 1 вагонда 9679 та яшик конфет, печенье;

– 1 вагонда 16 156 та банка мураббо;

– 1 вагонда 70000 яшик дори воситалари;

– 1 вагонда 100 000 доза вакцина, 100 000 та ковид-тест, 20 000 та кийим-кечак, 10 тонна ёғ;

–2 та вагонда 6 600 та қути лапша маҳсулоти;

– 1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;

– 29 та вагонда 2000 тонна буғдой.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.