Ўзбекистон Афғонистонга темир йўл ташувларини вақтинчалик тўхтатди

Мост «Термез-Хайратон». Фото: Нигоҳ / Telegram

Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширишга улгурмагани учун Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб Афғонистонга темир йўл ташувларини тўхтатди, дея хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

Сўз 2023 йил 1 февралгача Афғонистон темирйўлчилари томонидан Афғонистон ҳудудида техник ишларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳақида бормоқда.

“Сўғдиёна Транс” ШК ва Афғонистон темир йўли маъмуриятининг учрашуви давомида амалга ошириладиган ишлар рўйхати ҳамда хизматлар нархи ўзаро келишилиб, шу асосда 27 январга қадар янги шартнома имзолашга келишиб олинди ҳамда тегишли баённома имзоланди.

Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмагани сабабли, 1 февралдан бошлаб Афғонистонга темир йўл ташувларининг тўхтатилиши маълум қилинган.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, Афғонистонга юк ташишнинг узлуксизлигини таъминлаш ва Афғонистонга олиб ўтилаётган энг зарур товарлар йўлда туриб қолишининг олдини олиш мақсадида “Сўғдиёна Транс” ШК юкларни Термиз шаҳри логистика марказларидан автомобиль транспортида ҳамда Термиз дарё порти орқали Афғонистонга олиб ўтишда амалий ёрдам беради.

“Ғалаба – Ҳайратан” темир йўли очилиши ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади.

Афғонистондаги “Ҳайратон-Мозори Шариф” темир йўли 2010 йилда қурилган, 2011 йилдан бошлаб эса “Ҳайратон-Мозори-Шариф” темир йўлига хизмат кўрсатиш ишлари “Сўғдиёна Транс” компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.