Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган маҳаллий сайёҳларга cashback ҳисобланади

Источник: unsplash.com

Ўзбекистон Президентининг Фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (кейинги ўринларда маҳаллий сайёҳлар деб юритилади) учун  “Ўзбекистон буйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб амалга ошириладиган ички саёҳатлар учун  харажатларнинг бир қисмини (“Cashback”) қайтариш тартиби белгиланди.

Шундай қилиб, саёҳат харажатларини қайтариш электрон платформа орқали, шу жумладан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ички саёҳатни режалаштириш ва тўловларни қайтаришни, шунингдек чегирмаларни тақдим этишни ва тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни кўзда тутадиган мобил илова орқали амалга оширилади.

Агар сафар давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар амалга оширилса, саёҳат харажатлари қопланади:

ҳаво, темир йўл ва (ёки) автомобил транспортидан фойдаланиш;

тураржой хизматларидан фойдаланиш;

маданий ташкилотларга ташрифлар;

Саёҳат харажатлари ҳар бир туристга қуйидаги миқдорда қайтарилади:

самолётда саёҳат қилишда икки томонга чипта суммасининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;

темир йўл ёки автобусда ҳаракатланганда икки томонга чипта суммасининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;

тураржой биноларида тунаш учун харажатлар суммасининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;

театрларга, музейларга, циркларга ва санъат галереяларига ҳар бир ташриф суммасининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;

Тўловлар ички саёҳат охирида маҳаллий сайёҳларнинг банк картасига фақат платформа орқали амалга оширилади.

Платформани Давлат солиқ қўмитасининг (SoliqUz) махсус мобил иловаси билан интеграциялашган ҳолда ёрдамида харажатларнинг ҳақиқийлиги текширилади, чекларнинг матрицали штрих-кодлари (QR кодлари) сканердан ўтказилади ва саёҳатни рўйхатдан ўтказиш билан билан бир қаторда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойи кўрсатилади.

Молия вазирлигига саёҳат харажатларини қайтаришни молиялаштириш учун республика бюджетидан қўшимча маблағлар ҳисобидан Туризм вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига жами 30 миллиард сўм, шу жумладан, унинг биринчи босқичини молиялаштириш учун ҳафтасига 10 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишини таъминлаш топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.