Ўзбекистон бўйлаб қуёш панеллари қатор жойларга қурилиб, ҳам инсонларга ҳам экологияга таъсири сезилмоқда

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Ҳудудларда аҳоли эхтиёжларини қондириш, уларни электр энергиясига бўлган талабларини яхшилаш борасида қуёш панеллари ўрнатилаётганлиги қувонарли албатта. Одамлар табиий энергия манбааларини тежашга ўрганадилар, шароит ва имкониятга мослашишади. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ҳар нарсада носозликлар келиб чиқиши мумкин бўлган вазиятлар ҳам мавжуд. Бунга улар қандай ечим топишяпти. Қуёш панелларини тўлиқ тушинадиган, унга хизмат кўрсата оладиган техник, технологларимиз, халқчил тилда айтганда усталаримиз борми? Қорақалпоғистон ва Хоразмлик хамюртларимиз ана шундай қаҳрамонни ўзларининг орасидан, Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани Қипчақ шаҳарчасидан топишди.

Болалик чоғларидан оддий қишлоқда улғайган Бахтиёр ака қуёш панеллари билан Қишлоқчасига, содда тил топишган ҳақиқий қаҳрамон десак бўлаверади. Унга давлат ойлик маош бермаса ҳам севган ишини бажаради. Маҳалла кўй тўплаб, орттириб бермаса, хизмат беминнат тамойилига амал қилган ҳолда иш олиб боради. У ана шундай халқпарвар, соддадил, серҳаракат инсон.

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Бахтиёр Ахмедов 1963-йилнинг 21-декабрида Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Қипчақ ШФЙда оддий оилада таваллуд топган. Оилали, икки қиз ва бир ўғил фарзанди ва 4 нафар набираси бор. 35 йилдан ортиқ вақт мобайнида турмуш ўртоғи Гулистон Сабурова ва фарзандлари билан бахтли ҳаёт кечирмоқда. Маълумоти ўрта, маълумоти бўйича мутахассисилиги Металларни қайта ишлаш техник технологи. 1988 йилда Тошкентдаги Радио техника техникумини тамомлаган.

Машғулотлар жону дилим, уни менга биров мажбурлаб ўргатмаган

Шу армияни тамомлаб келганимдан сўнг Тошкентда алгоритм заводида ишлаш билан бир қаторда бу йўналишдаги техникумда ўқиган пайтимдан менда қизиқиш пайдо бўлган. Астойдил ҳаракат ва меҳнат қилиб ўқидим, ишладим, ўргандим. Тажрибам орта бошлади. Қишлоқ жойида ўсганим сабабими авваллари бизда ҳам элетр токидан узилишлар бўларди. Ўша пайтлардан орзулаганман мана шундай Қуёш панелларини, мана шукр, шу кунларга ҳам етиб келибмиз. Энг биринчи навбатда шундай қишлоқларимиздан ўрнатиш ишлари бошланиб кетди. Бу жуда бир яхши иш бўлди. Одамлар ҳурсанд. Аммо, буни тушинадиган кишилар кам, ишдан чиққудай бўлса борми, уни тез тузатиш керак. Бунга астойдил бел боғладим, тажрибам менга қўл келди, қизиқишим эса яна бир соҳани чуқурроқ ўрганишимга туртки бўлди. Қуёш панеллари билан жуда тез тил топишдик.

Маҳаллада электр энергияси, жихозлари билан қандай муаммо келиб чиқмасин барча Бахтиёр акани қидириб қолишар экан. Ўз ишини севганиданми бир жойда ўтира олмайди. Хали у қишлоққа кетиб қолса, гох бошқа қишлоқдагилар олиб кетиб қолишар экан. Улар билан суҳбатлашиш учун уларни излаб Амударё туманидаги яшаш уйига келсак, “Мен уйда эмас, бошқа бир манзилда, Манғитдаги Қуёш панеллари ўрнатилган кўп қаватли уйлари бор маҳалладаман” дедилар. Уларни излаб айтилган манзил томон бордик. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи одамлар билан сухбатлашиб турганлигининг гувоҳи бўлдик.

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

“Бахтиёр жуда ҳам ҳаракатчанг. Хафтасига икки уч маротаба маҳалламизга келиб, кўп қаватли уйнинг томида ўрнатилган қуёш панелларини назорат қилади, созлик холатини текширади. Ана ундан сўнг, бу тизимга уланган хар бир уйга кириб, хонадонма хонадон юриб одамлар билан сухбат қилади, панеллар қандай ишлаётганлигини сўраб ўрганади. Кимдандир қандай муаммо ёки камчилик эшитса бас, уни бартараф этишга бутун вужуди билан киришади. Шу муаммони бартараф этмагунча қўймайди. Мана қишдан ҳам эсон омон чиқиб олдик, мўжизани қарангки, шу қуёш панеллари сабаб табий электрдан узилиш бўлса автоматик равишда қуёш панелига уланамиз. Чироқ ўчмайди, набираларимиз мароқ билан телевизор томоша қилишади, бу қуёшнинг нуридан олинган табиий энергия жуда фойда келтиряпти, ҳам чўнтагимизга, ҳам табиатимизга. Уни бузилмай, бир меёрда ишлашининазорат қилиб, бошқа қишлоқларда ҳам тинмай меҳнат қилаётган Бахтиёрнинг ҳаққига доим дуо қилиб ўтирамиз”, – дейди маҳалла фаоли, нуроний Бердибай Қидирбаев.

Ҳа, отахон айтканларича бор экан. Бахтиёр ака нафақат Қорақалпоғистон бўйлаб, балки, Хоразм вилоятининг ҳам айрим туманларига бориб ҳам ўз ҳизматларини тақдим этиб келар экан.

Ишимдан завқ оламан. Ўғлимни ҳам шу соҳада ўқитаяпман. Шогирдларим ҳам талайгина

Мана шунча йилдан бери фаолият олиб бораман. Хозирда ҳам ишимдан тўхтаганим йўқ. Ёзми, қишми, иссиқми совуқми бу менга аҳамиятсиз.  Ўз ишимни ва қуёш панелларини ёқтираман. Нега десангиз, Экологияга зарари йўқ, одамларга эса фойда. Йўқ жойдан, янъни Қуёшнинг нурларидан қувватни йиғиб элетор токи ишлаб чиқарса ҳамма вақт ҳам қувонамиз ишимизга иш, ривожимизга барака ёғилиб туради, бундан қувониб яна ишлашда давом этамиз.

Суратда Бахтиёр Ахмедов ўғли Хурсандбек билан

Мана ўғлимни ҳам айнан шу соҳада ўқитяпман. Исми Ҳурсанд, Қорақалпоқ давлат университетида Электр энергетика йўналиши бўйича 2 курсида ўқийди. Ёши 23 да. Мажбурламаганман, ўзи қизиққан шу соҳага. Ҳозир ҳам ўқиб, ҳам менга ёрдам бериб келяпти.  Ундан ташқари, маҳалладаги ва бошқа олис туманлардаги қишлоқлардан ҳам мени қидириб келишади. Иш ўргатинг, ўрганайлик, халққа фойдамиз тексин дейишади. Мен ўз билганларимни уларга ўргатаман. Беминнат албатта. Яхши ўрганишиб, қунт билан меҳнат қилишиб, қўллари анча ўрганиб бўлгач “Раҳмат Бахтиёр ака” дейишларини ўзи менга куч қувват беради.

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Суҳбатимиз давомида Бахтиёр акадаги самимийлик, одамлар билан муносабати, ишига бўлган жонкуярлиги бизни ҳам ҳайрон қолдирди.

Қуёш панеллари Қорақалпоқдан то Хоразмга қадар кўп қишлоқ ва овулларда ўрнатилди.  Шуларни эксплуатация қилиб, уларни тузатишдан то муаммоларини ҳам кўриб чиқиш учун кўп жойлардан мурожаатлар бўйича бориб келиб юрибман. Хозирча ўрнатилган бу техникалардан шикоятлар қилишмаяпди одамлар, шундай бўлсада қизиқиш, ишга бўлган иштиёқми барибир бориб ўрганиб келиб тураман. Табиий энергияда узилишлар бўлган пайтда мана шу панеллардан фойдаланиб, эҳтиёж учун ишлатмоқдалар, яна бир жиҳати унинг чўнтакбоплигини айтмайсизми, давлатга ҳеч қандай ортиқча тўлов тўлашмайди.

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Мана кўриб турганингиздек ёмон эмас, ишлашлари яхши, ёмонмас, келгусида буни кенгайтиришга давлатимиз ва катта лойиҳалар ваъда беришмоқда. Ҳозирда Амударё туманимизнинг ўзида 6 дан ортиқ имконияти чекланган, кам таъминланган, муҳтож оилаларга ҳам ўрнатиш ишлари бошланган. Ўзим бориб уларни қурилиш-монтаж ишларида ёрдам беряпман.

Қийинчилик хақида ҳам сўрагандек бўлдингиз

Мен ва шу каби соҳа одамларига қиш пайтларида томга чиқиш қийинроқ бўлади. Қор ёғади, музлайди. Ана шундай пайтларда озгина қийинчиликлар бўлади. Лекин бу ишимизга халақит бермайди.

Бахтиёр ака билан бир кун мобайнида бирга юрдик, иш жараёнлари, мўжазгина оиласи билан ҳам яқиндан танишдик. Турмуш ўртоғи билан суҳбатлашар эканмиз уларнинг Бахтиёр ака ҳақидаги фикрлари, самимияти бизни янада ҳушнуд қилди. (уларда турмуш ўртоғини Сиз деб эмас Сен деб ўзига яқин олиб гапиришар экан)

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Турмуш ўртоғим билан узоқ йиллардан буён аҳил оиламиз, яхши ва ёмон кунларни бирга қарши олганмиз, 3 фарзандни вояга етқаздик, ўқимишли қилдик, турмушга ҳам узатдик. Базида уни қидириб қоламан. Менику қўйинг, маҳаллада электор соҳасида муаммо юзага келди дегунча бутун қишлоқ, туман излаб қолади уни. Ҳеч чарчаш нималигини билмайдиган одамга ўхшатаман. Ишдан ортиб, уй юмушлариа ҳам ёрдам беради. Ўзимиз ҳам Қуёш панелидан ўрнатганмиз. Кўчадаги ишлардан бўшади дегунча, панелни ҳали у ерини, ҳали бу ерини кўриб, кузатиб ўрганишдан тўхтамайди. Янгиликлар яратаман дейди шу ёшида ҳам. Ҳудога шукр, шундай инсонга турмушга чиққанимдан бахтлиман. Оиламиз тинч, рўзғоримиз бут. Топган тутганини уйга, оилага ва фарзандларимизга олиб келади. Умри узоқ бўлсин, – дейди Байхтиёр аканинг турмуш ўртоғи Гулистон Сабурова.

Касбимдан мен ҳеч қачон нолимайман элимга, шу халққа шу юртга хизматим тегса деб юрибман. Мамнунман, Аллоҳга шукрлар қиламан. Устим бут, таним соғ. Одамлардан қилаётган ишимга эшитаётган раҳматим менга яна куч ва ғайрат қўшади ва ишлашдан асло чарчамайман. Бу соҳани ўрганаман деювчилар бўлса, бемалол уларга ҳам ўз билимимни улашавераман.

 

Бобур Каримов сухбатлашди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.