Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент ҳайвонот боғида боласини айиқнинг олдига ташлаган аёлга қарши иш қўзғади
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент ҳайвонот боғида уч ёшли қизчасини айиқнинг олдига ташлаган аёлга қарши жиноят ишини қўзғатди, деб ёзади “Медиазона”.
Гумондор аёл процессуал тартибда қўлга олинди, у боланинг жонига суиқасд қилишга уринишда айбланмоқда.
28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғининг телеграм-каналида аёл ўзининг кичкина қизчасини кавказ қўнғир айиғининг вольерига ташлагани ҳақида хабар пайдо бўлганди. Ҳайвонот боғи ходимлари ва бу ерга ташриф буюрганлар унга халақит бера олмаган, бироқ айиқ болага тегмаган, уни ҳидлаб нари кетган.
Тез орада қизчани вольердан чиқариб олишган, у фақат қарийб 5 метр баландликдан қулаш сабабли лат еган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, болага очиқ бош мия суягининг жароҳатланиши ва мия чайқалиши ташҳиси қўйилган. Ҳозир қизча шифокорлар назорати остида, ҳайвонот боғи уни даволаш бўйича барча харажатларни ўз зиммасига олди.
Шарҳлар