Ўзбекистон Демократия индексида икки поғонага кўтарилди

Источник: Economist.com

The Economist Intelligence Unit (Британиянинг The Economist журнали бўлинмаси) тадқиқотчилари 2020 йилда демократия даражаси бўйича мамлакатлар рейтингини туздилар. Ўзбекистон 155 -ўринни эгаллади, 2019 йилда мамлакат 157 -ўринда эди. Бу ҳақда Masa.kz ёзади.

Тадқиқотчилар ҳар бир мамлакат учун эксперт баҳолаш методологияси ва жамоатчилик сўровлари натижаларига кўра индекс тузиб, уларни бешта асосий тоифага ажратди:

сайлов жараёни ва плюрализм;

ҳукумат фаолияти;

сиёсий иштирок;

сиёсий маданият;

фуқаролик эркинликлари.

Ўзбекистон индекси 2,12 баллга етди. Бу авторитар режимлар даражасига тўғри келади.

Беларус 148 -ўринда, Тожикистон 159 -ўринда, Туркманистон 162 –ўринни эгаллаб, Шимолий Кореяга (167 -ўрин) яқинроқ жойлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.