Ўзбекистон фуқаролари Жуковский аэропортида бир неча кундан буён кун ушлаб турилибди

фото: v1.ru

Ижтимоий тармоқларда Россияга киритилмаган Ўзбекистон фуқаролари Жуковский аэропортида депортация қилинишини кутаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Бу ҳақда “Cуррент Тиме” хабар бермоқда.

Видеода ўнлаб одамлар кичкина хонада, кўпчилиги полда ўтиришибди. Шунингдек, ҳожатхона ҳам худди шу хонада жойлашган.
Ушбу видео ўзбек диаспораси раҳбари Бахром Исмоиловга узатилди.

Жорий йилнинг май ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқаролари Россияга Москва аэропортларида ҳам, қуруқликдаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳам киришда ҳеч қандай муаммога дуч келмаётганини билдирган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.