Ўзбекистон интернет эркин бўлмаган давлатлар рўйхатига тушди

Источник: Freedom House

Freedom House халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистон интернет эркин бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилган. Мамлакат 28 балл тўплаган.

Freedom on the Net йиллик маърузасида ташкилот мамлакатлардаги интернет ҳолатини учта мезон бўйича баҳолайди:

– кириш имконияти /тўсиқлар;

– контент бўйича чекловлар;

– фойдаланувчилар ҳуқуқларининг бузилиши.

Баллар қанчалик баланд бўлса, мамлакат шунчалик эркин бўлади. Россия 30, Қозоғистон 33, Қирғизистон 53, Исландия ва Эстония тегишли равишда 96 ва 94 балл тўплади.

2019 йилда Ўзбекистон худди шундай ҳисоботда 26 балл тўплаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.