Ўзбекистон Қирғизистон ҳарбий ҳаво кучларига Ми-8 вертолётини совға қилди

Фото со страницы Садыра Жапарова в соцсетях

Қирғизистон президенти Ўзбекистонда таъмирланган битта вертолёт ҳақида гапирди. Садир Жапаров ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида бунинг учун Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди, деб ёзади 24.kg нашри.

“Икки давлат президентлари эришган келишувга мувофиқ, 2021 йилда қардош Ўзбекистон Республикаси Қирғизистон Республикасига беғараз инсонпарварлик ёрдами сифатида Ми-8МТВ ҳарбий вертолётини тақдим этди ва у ҳаво кучларимиз мутахассислари томонидан қабул қилинди. Шундан сўнг Қирғизистон ҳарбий авиапаркидаги худди шундай вертолётлардан бири капитал таъмирлаш учун Ўзбекистон давлатга қарашли Чирчиқ авиатаъмирлаш заводига топширилди. Таъмирлаш ишларини тўлиқ бажаришни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тўлиқ ўз зиммасига олди. Яқинда эса Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари вертолётимиз тўлиқ таъмирлангани ва жиҳозлангани ҳақида хабар берди”, — деб ёзади у.

Қирғизистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутахассислари вертолётни қабул қилиб олиб, Бишкекка етказиб беришди, самолёт ўз ишини бажаришга тўлиқ тайёр, дейилади хабарда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.