Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарани ID-карта бўйича кесиб ўтиш ҳақидаги шартномани тасдиқлади

Фото: 24.kg

Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Қирғизистон билан иккала давлат фуқароларининг чегарадан хорижий паспортсиз, фақат ID-карта орқали ўтишига рухсат берувчи халқаро шартномани тасдиқлади. Бу ҳақда Economist.kg нашри ҳужжатга таяниб ёзади.

Янги қоидалар чегарани пиёда ва транспортда кесиб ўтиш, шунингдек, ҳаво қатновини щз ичига олади.

Бироқ бу қарор соддалаштирилган режимнинг зудлик билан кучга киришини англатмайди, балки уни тасдиқлаш ва чегара пунктларида тегишли ишларни амалга оширишни назарда тутади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон Ўзбекистон президентининг 2023 йил бошида Бишкекка ташрифи чоғида чегарадан ўтиш қоидаларини соддалаштиришга келишиб олган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.