Ўзбекистон Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Бобур номидаги театрни реконструкция қилишни молиялаштиради, таъмирга 5 млн. доллар сарфланади

Источник: пресс-служба мэрии Оша

Ўзбекистон Қирғизистондаги Бобур номидаги Ўш академик мусиқали драма театри биносини тўлиқ реконструкция қилишни молиялаштирмоқда. Қайта қуриш учун 5 миллион доллар заруо бўлади, деб ёзади Kloop.

“Театрни реконструкция қилиш Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида халқаро икки томонлама ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича эришилган келишувларга мувофиқ бошланди”,-дейилади Ўш мэрияси матбуот хизмати хабарида.

Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, театр биноси 2022 йил бошига қадар тўлиқ таъмирланади.

Театрни капитал таъмирлаш

Манба: Ўш шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бобур номидаги Ўш академик ўзбек мусиқали драма театрида капитал таъмирлаш театрнинг 100 йиллиги муносабати билан режалаштирилган эди. Бу қарор Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида қабул қилинганди.

Театрнинг 100 йиллиги 2018 йил октябр ойида нишонланиши керак эди. Аммо уч йил олдин бу тадбир  ўтказиш вақти орқага сурилди, чунки театр таъмирлашга муҳтож эди.

Бобур номидаги Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театри – Марказий Осиёдаги энг қадимги профессионал театрлардан бири. У 1914 йилда Раҳмонберди Мадазимов томонидан ташкил этилган.

1992 йилда Қирғизистон мустақилликка эришгач, театр ўзбек шоири Заҳириддин Муҳаммад Бобур шарафига қайта номланди. Ундан олдин у инқилобчи Сергей Киров номида эди. Театр 480 томошабинга мўлжалланган.

Ўтган йиллар мобайнида жамоа ўзбек, рус, тожик, қирғиз ва жаҳон мумтоз классикларининг энг машҳур асарлари, шунингдек, жаҳон халқларининг замонавий драмалари бўйича 600 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.