Ўзбекистон йил охиригача аҳолининг 80%ни Covid-19 га қарши вакцинанинг ҳеч бўлмаганда бир дозаси билан эмлашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон йил охирига қадар 21 миллион кишини эмлашни режалаштирган. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди, деб ёзади Sputnik нашри.
«Йил якунигача вакцина олувчи аҳоли қатламининг 80 % қисмини эмлашни мақсад қилиб қўйганмиз. Бу дунё давлатлари ўртасида юқори кўрсаткич ҳисобланади», – дейди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача катта ёшли аҳолининг 60 % вакцинанинг биринчи дозасини олган.
Улашиш:
Шарҳлар