Ўзбекистон кўзи ожиз шахсларнинг босма ахборотни идрок этишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди

Источник: https://samarkand.uz/

Ўзбекистон Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига (2013 йил 27 июнь, Марокаш) қўшилди. Ўзбекистон президенти “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади (ПҚ №80, 12.01.2022).

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.