Ўзбекистон келаси йили Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлиши мумкин
Тез орада Евроосиё тараққиёт банки аъзолари Ўзбекистон ҳисобидан яна кенгаяди, бу жараён келаси йилда якунланиши мумкин. Бу ҳақда ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов маълум қилди, деб ёзади Reuters.
Евроосиё тараққиёт банки 2006 йил 12 январда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган давлатлараро шартнома асосида таъсис этилган эди. Банкни ташкил этиш ташаббуси Россия ва Қозоғистон президентларига тегишли.
2009-йилда Арманистон ва Тожикистон, 2010-йилда Беларусь, 2011-йилда Қирғизистон банкнинг тўлиқ аъзоси бўлди.
“EОТБ янги аъзолар учун очиқ. Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ЕТБни ташкил этиш тўғрисидаги Битимга қўшилганидан сўнг Банк Кенгаши қарорига кўра унинг иштирокчиси бўлишади ва банкнинг сотиб олинган акциялари учун белгиланган тартибда ҳақ тўлайдилар”, дейилади муассаса веб-сайтидаги “Банк тўғрисида” бўлимида.
Шарҳлар